“Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали


“Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” илмий-маърифий журналининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 

-демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, инсонлар онгига демократик қадриятларни сингдириш, давлат ва жамоат ташкилотларининг инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга доир фаолиятини ёритиш масалаларига бағишланган маълумотлар нашр этиш; 

-жамоатчилик, шу жумладан, чет эл жамоатчилигини Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳуқуқларини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратиш борасида бажарилаётган чора-тадбирлардан хабардор этиш;

инсон ҳуқуқлари, демократик институтлар ва фуқаролик жамияти асосларини ривожлантириш соҳаларидаги энг муҳим илмий тадқиқотлар натижаларини нашр этиш;

мамлакат қонунчилигида умум эътироф этилган тамойиллар ва халқаро ҳуқуқ нормалари ҳамда инсон ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилиш;

фуқароларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, уларнинг ўз ижтимоий, маданий, сиёсий, иқтисодий ҳуқуқлари борасидаги билимларини чуқурлаштириш.

Журналда қуйидаги доимий рубрикалар мавжуд: “Инсон ва қонун”, “Инсон ҳуқуқлари мониторинги”, “Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамиятига”, “Инсон ҳуқуқлари ва суд ҳуқуқ тизими ислоҳотлари”, “Халқаро ташкилотлар ва демократик ислоҳотлар”, “Халқаро ҳуқуқ”, “Хорижий тажриба”, “Ҳуқуқ назарияси масалалари”, “Сиртқи ҳуқуқий маслаҳатхона” ва бошқалар.

Журнал илмий ходимлар, ҳуқуқшунослар, сиёсатшунослар, амалиётчи-мутахассислар, инсон ҳуқуқлари муаммолари билан шуғилланаётганлар, ўқитувчилар, талабалар, нодавлат ноҳукумат ташкилотлари вакиллари, шу жумладан, чет эл нодавлат ноҳукумат ташкилотлари вакиллари, шунингдек, инсон ҳуқуқлари масаласига қизиқувчи барча учун мўлжалланган.

Журнал муассиси Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси журнал ҳаммуассислари саналади. Журнал ҳар чоракда бир марта ўзбек, инглиз ва рус тилларида 1000 нусхада чоп этилади.

“Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” журнали мундарижалари

2016

1-сон     2016-1.jpg       2-сон  2016-2.jpg

3-сон     2016-3.jpg       4-сон  2016-4.JPG

2015

1-сон     2015_1-бет.JPG       2-сон  2015_2.JPG

3-сон     2015-3.jpg       4-сон  2015-4.jpg

2014

   №1            №2  

   №3            №4  2014-4.jpg

2013

1-сон     2013-1.jpg    2-сон  2013-2.jpg

3-сон     2013-3.jpg    4-сон  2013-4.jpg

2012

1-сон     2012-1.jpg     2-сон 2012-2.jpg

3-сон     2012-3.jpg    4-сон  2012-4.jpg

2011

1-сон     2011-1.jpg     2-сон 2011-2.jpg

3-сон     2011-3.jpg    4-сон  2011-4.jpg

2010

1-сон    2010-1.JPG     2-сон  2010-2.JPG

3-сон    2010-3.JPG      4-сон 2010-4.JPG

2009

1-сон    2009-1.jpg      2-сон 2009-2.JPG

3-сон    2009-3.jpg     4-сон  2009-4.jpg

2008

1-сон   2008-1.jpg      2-сон  2008-2.jpg

3-сон   2008-3.jpg      4-сон  2008-4.JPG

2007

1-сон   2007-1.JPG      2-сон  2007-2.JPG

3-сон   2007-3.JPG      4-сон  2007-4.JPG

2006

1-сон    2006-1.JPG     2-сон  2006-2.JPG

3-сон     2006-3.JPG     4-сон 2006-4.JPG

2005

1-сон    2005-1.JPG      2-сон 2005-2.JPG

3-сон    2005-3.JPG     4-сон  2005-4.JPG

2004

1-сон    2004-1.JPG    2-сон   2004-2.JPG

3-сон    2004-3.JPG  4-сон     2004-4.JPG

2003

1-сон    2003-1.JPG  2-сон   2003-2.JPG

3-сон    2003-3.JPG    4-сон   2003-4.JPG


Orqaga