Дания аёлларни мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилишни режалаштирмоқда

Дания бош вазири Метте Фредериксен ҳукуматнинг армиядаги ёшлар сонини кўпайтириш ҳамда аёллар учун ҳарбий хизматни мажбурий қилиш режасини маълум қилди. Бу ҳақдa Euronews хабар берди.

Ҳозирда мамлакатда аёллар учун ҳарбий хизмат ихтиёрий.

Фредериксен келгуси беш йил ичида мудофаа харажатларини қирқ миллиард Дания кронига (тахминан 6 миллиард доллар) оширишни назарда тутувчи режа тақдимоти доирасида тегишли баёнот билан чиққан.

Биз тўлиқ гендер тенглигини таклиф қиламиз. Биз Данияда ҳамма тенг эканлиги билан мақтанишни хоҳлаймиз. Аммо фақат Дания эркаклари Қуролли кучлар кунида қатнашиши шарт. Аёллар рўйхатдан ўтиш ва кейинчалик муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш имкониятига эга. Лекин шартларда фарқ бор. Нега шундай бўлиши керак? Биз гендер тенглиги биз яшаётган замонни акс эттирувчи хилма-хил мудофаага ҳисса қўшишига шубҳа қилмаймиз, — деди ҳукумат бош вазири.

Шунингдек, расмийлар эркаклар ва аёллар учун қисқа муддатли ҳарбий хизматни тўрт ойдан ўн бир ойгача оширишни режалаштирмоқда.

Маълумот учун, Дания НАТО аъзоси, у Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатувчи иттифоқчи ҳисобланади.

Daryo.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech