Ғазо секторида ягона ҳисобланган Камол Адван болалар касалхонасида ўн нафар норасида очликдан ҳалок бўлди, деб ёзди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адханом Гебрейесус ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
– Камол Адван беморлар билан тўлиб кетди, – дейилган ахборотда. – Озиқ-овқат етишмаслиги ўн гўдакнинг ўлимига сабаб бўлди. Электр йўқлиги ҳам беморлар парвариши учун жиддий хавф туғдирмоқда. Ҳалокатли вазият, айниқса, тезкор даволаш ва энди туғилган чақалоқлар бўлимида яққол сезилмоқда.
ЎзА
- Қўшилди: 06.03.2024
- Кўришлар: 1763
- Чоп этиш