Икки давлат ҳукуматлари номидан ҳужжатни Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Улуғбек Лапасов ва Белизнинг БМТдаги доимий вакили Карлос Фуллер имзолади.
Томонлар халқаро ташкилотлар, жумладан, БМТ ва унинг ихтисослашган идоралари доирасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдорлик билдирдилар.
Икки томонлама ҳамкорликнинг ўзаро манфаатли йўналишларини аниқлаш учун ўзаро алоқаларни фаоллаштириш бўйича келишувга эришилди.
Шу тариқа, Марказий Америкада жойлашган Белиз Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 147-давлат бўлди.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти