Қайд этилишича, ўзбекистонликлар учун европа давлати пайвандчи ва электрик касблари бўйича бўш иш ўринлари таклиф қилган.
Номзодлар учун ойлик маош 1800 евродан бошланади (солиқлар ушланган кейин). Ўзбекистондан Германияга авиачипта ва трансфер харажатлари иш берувчи ҳисобидан қопаланади.
Номзодлар 18–40 ёш орасида бўлиши, немис тилидан Gyote, ECL, ÖsD ёки Telc’дан олинган Б1 сертификатига эга бўлиши керак.
Шунингдек, электрик ёки пайвандчи соҳаларида коллеж, техникум ёки бакалавр дипломи ҳамда соҳада камида бир йиллик тажриба талаб этилади.
Рўйхатдан ўтиш учун ушбу ҳаволадан фойдаланиш мумкин.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти