Учрашувда Ўзбекистон-Қатар муносабатларини ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, келгуси тадбирлар жадвали батафсил муҳокама қилинди.
Суҳбат чоғида ўзаро алоқалар 2023 йили янги босқичга ўтгани таъкидланди. Самарқанд (2023 йил 5-6 июнь) ва Доҳа (2023 йил 2 октябрь) саммитлари тарихий аҳамият касб этиб, ҳамкорликнинг янги қирраларига эшик очди.
Ўзбекистон билан Қатар ўртасидаги муносабатларда мутлақо янги давр бошлангани таъкидланди.
"Биз ўзаро маданий-маърифий алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдормиз. Қатарлик ҳамкорлар билан мустаҳкам ришталар боғланиб, қўшма лойиҳалар фаол амалга оширилади, деган ниятдамиз", дейди Саида Мирзиёева.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти