Техасда муҳожирларни қамашга рухсат берилади

АҚШ Олий суди Техас ҳукуматига яқинда қабул қилинган энг қаттиқ иммиграция қонунларидан бирини амалга оширишга рухсат берди.

Бу полицияга Мексика чегарасини ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган шахсларни ҳибсга олиш ва жиноий жавобгарликка тортиш имконини беради.

Оқ уй қонунни конституцияга зид деб атади.

АҚШ чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш аллақачон федерал жиноят ҳисобланади, аммо ишлар одатда фуқаролик қонунчилигига биноан иммиграция судларида кўрилади.

Техасдаги SB4 қонунининг шу қадар баҳсли бўлишининг сабабларидан бири шундаки, судлар аввалроқ алоҳида штатлар эмас, балки фақат федерал ҳукумат мамлакатнинг иммиграция қонунларини қўллаши мумкин, деган қарорга келган.

SB4 маҳаллий полицияга чегарани ноқонуний кесиб ўтишда гумон қилинган ҳар қандай одамни тўхтатиш ва ҳибсга олиш ваколатини беради. Жазолар орасида қамоқ ёки 2000 долларгача жарима ҳам бор.

Қўшма Штатлардан депортация қилинганидан кейин Техасга ноқонуний равишда кирганлар учун жазолар анча қаттиқ бўлади — 20 йилгача қамоқ жазоси!

Xabar.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech