Хорижий ОАВ Ўзбекистондаги конституциявий ислоҳот ҳақида

Литва

Литванинг «Obzor.lv» порталида “Ўзбекистон Президенти Конституцияга ўзгариш киритиш бўйича референдум ўтказишни таклиф қилди” номли мақола эълон қилинди.

Янги Конституцияда ўлим жазосини бекор қилиш ҳамда фуқароларнинг шахсий, яшаш ҳуқуқини мустаҳкамлаш режалаштирилган.

Литванинг машҳур босма ва электрон газетаси - «Obzor» дунёда рўй бераётган сиёсий, иқтисодий хабарларни, бизнес, спорт, маданият ва туризм соҳасидаги янгиликларни ёритиб боради. Нашрда, шу билан бирга, таҳлилий мақолалар, тадқиқотлар, экспертлар фикри ҳам бериб борилади. Ойига 330 минг киши мазкур порталда эълон қилинган ахборотлар билан танишади.

Корея Республикаси

Жанубий Кореянинг машҳур «The Korea Post» журнали сайтида мамлакатимиз Конституциясига киритилаётган ўзгариш ва тузатишлар таҳлил этилган мақола жойланди.

Мутахассислар фикрича, бугунги кунда интернет орқали болаларга таҳдид қилиш масаласи кўпчиликни хавотирга солмоқда. Вояга етмаганларни бундай салбий ҳолатдан қандай ҳимоялаш мумкин? Айни масаланинг ҳуқуқий кафолати нечоғли самарали?

Жорий йил февраль ойида Олий Мажлис Сенати Вазирлар Маҳкамасига интернетда ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни кўпайтириш ва ривожлантириш, ижтимоий тармоқдан фойдаланиш маданиятини ошириш, ёшларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш юзасидан парламент сўровини йўллаш бўйича қарор қабул қилган.

Бу янгилик жиддий шов-шувга сабаб бўлди. Табиий савол туғилади: болаларни қонун даражасида ҳимоялаш керакми? Кўплаб олимлар ва журналистларнинг болаларни муҳофаза қилиш кафолати муҳим эканлиги тўғрисидаги фикрлари асослими? Аввало, таъкидлаш керак, болаларни зарарли ахборотдан ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолати халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган меъёрларидан келиб чиқади. Бола ҳуқуқи ҳақидаги Конвенциянинг 17-моддасига кўра, давлат болани унинг фаровонлигига зарар етказадиган ахборот ва материалдан ҳимоя қилиш учун керакли кўрсатма ишлаб чиқишни рағбатлантиради. Болаларнинг омонлиги, ҳимояси ва ривожланишини таъминлаш Умумжаҳон декларациясида боланинг ривожланишига ғамхўрлик қилиш, уни турли таҳдиддан ҳимоя қилиш давлат мажбурияти этиб белгиланган.

Россия

Телебошловчи, журналист, “Россия сегодня” халқаро ахборот агентлиги мухбири, асли ўзбекистонлик Искандер Хисамов Ўзбекистон Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар хусусидаги фикри билан ўртоқлашди:

– Мени Ўзбекистон билан жуда яқин, илиқ муносабатлар боғлаб туради. Камина шу юртда туғилиб ўсганман, таълим олганман, касбий фаолиятни бошлаганман. Ўзбекистонда дўстларим, қадрдонларим кўп. Шунинг учун тарихий Ватанимда юз бераётган воқеаларни доим қизиқиш билан кузатиб бораман.

Конституция ислоҳотидаги маҳалла институти билан боғлиқ банд, яъни маҳалла ҳокимият вертикали тизимига киритилмаслиги очиқ айтилгани жуда муҳим. Жаҳон тажрибасига кўра, ўзини-ўзи бошқариш муайян ҳокимиятнинг қисми ҳисобланмайди, балки ўз ваколатига эга мустақил тузилма ҳисобланади. Маҳалла – Ўзбекистон ва бутун минтақа учун жуда зарур, ноёб институт сифатида жамиятга ишончни мустаҳкамлайдиган энг муҳим воситалардан биридир.

Мен Френсис Фукуяманинг “Ишонч” асарини жуда қадрлайман. Китобда мамлакат ичидаги ишонч ҳар қандай ислоҳот ва ютуқни таъминлайдиган бебаҳо капиталдир, деган умумий фикр бор. Ўзбекистон Президентининг бугунги ташаббуслари айнан жамиятнинг турли қатламлари, фуқаролар ўртасида ишонч ва ҳамжиҳатлик ҳиссини янада юксалтиришга қаратилган.

Ўзбекистон – Марказий Осиё минтақасидаги энг истиқболли мамлакат, кўп асрлик тарих, турфа маданий мерос ва табиий бойликка эга диёр. Буларнинг баридан оқилона фойдаланиш Ўзбекистоннинг минтақада етакчи давлатга айланиши, барча йўналишларда ривожланишини таъминлайди. Мамлакат фуқароларига йўналтирилган Конституциявий ислоҳот ана шу тараққиёт учун қулай замин яратади.

Конституция бўйича бўлажак референдум жамиятда ишонч, ижтимоий адолат ҳиссини мустаҳкамлаши тайин. Зеро, Ўзбекистон анъанавий қадриятлар – оила, жамият мустаҳкамлиги тарафдори. Иқтисодий юксалиш, барча йўналишлардаги тараққиёт эса ана шу қадриятларга асосланади.

И. Абдумаликзода тайёрлади, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech