Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар

Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар

Шахсий ҳуқуқлар – бу субъектнинг ажралмас ҳуқуқлари бўлиб, инсон туғилгандан вужудга келадиган ва у томонидан бевосита амалга ошириладиган, шунингдек ижтимоий тараққиёт жараёнида инсон табиатидан келиб чиқадиган олий ижтимоий қадрият ёки эҳтиёжлардан бирига бўлган талабни қондиради.

Шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар инсонни унинг шахсий эркинлиги соҳасига ҳар қандай аралашувни, жумладан давлат томонидан аралашувни ҳам ҳимоя қилишга қаратилган бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида қуйидаги шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар келтириб ўтилган:

- яшаш ҳуқуқи (24-модда);

- эркинлик ва шахсий дахлсизлик ҳуқуқи (25-модда);

- шаъни ва обрўсига қилинган тажовузлардан, шахсий ҳаётига аралашишдан ҳимояланиш ва турар жойи дахлсизлиги ҳуқуқи (27-модда);

- ёзишмалар ва телефонда сўзлашувлар махфийлигини таъминлаш ҳуқуқи (27-модда);

- эркин ҳаракатланиш, яшаш жойини танлаш ҳуқуқи (28-модда);

- фикр ва сўз эркинлиги ҳуқуқи (29-модда);

- маълумотлар олиш ҳуқуқи (29-модда);

- виждон ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқи (31-модда).

Сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар инсоннинг мамлакат ҳаёти ва уни бошқариш ишларига фаол жалб этилишига қаратилган. Улар инсон ва жамият, фуқаро ва жамият ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш учун шароитлар яратади.

Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида қуйидаги сиёсий ҳуқуқ ва эркинликлар мустаҳкамлаб қўйилган:

- жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқи (32-модда);

- йиғилишлар, митинглар ва намойишлар, юришлар ва пикетлар ўтказиш ҳуқуқи (33-модда);

- касаба уюшмалари, сиёсий партиялар ва бошқа жамоат бирлашмаларига уюшиш ҳуқуқи (34-модда);

- ваколатли давлат органлари, муассасалари ёки халқ вакилларига ариза, таклиф ва шикоятлар билан мурожаат қилиш ҳуқуқи (35-модда).

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech