Кеча, 24 май куни Бухоро шаҳрида ўз ишини бошлаган "Central Asia – 2023: Фан, таълим, маданият ва бизнесда Интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” ХVI Халқаро конференция бугун шўъба йиғилишларида давом этди.
Шўъба йиғилишлари 5 та йўналишда турли мавзуларни ўз ичига олган бўлиб, уларда мамлакатимиз ҳамда хорижий мутахассислар ушбу масалаларнинг долзарблиги, мавжуд муаммолар ва ютуқлар, ечим ва хулосалар юзасидан ўз тажриба ва таклифлари билан ўртоқлашди. Жумладан:
1- шўъба – Кутубхона менежменти бўйича кадрлар тайёрлашнинг долзарб вазифалари;
2-шўъба – Мутолаа маданиятини ривожлантиришнинг истиқболлари;
3-шўъба – МДҲ давлатлари болалар кутубхоналарида китобларни оммалаштириш ва мутолаани тарғиб қилиш;
4-шўъба – Архивлар фаолиятини самарали ташкил этишда замонавий технологияларнинг роли;
5-шўъба – Библиография фаолияти ва замонавий ахборот технологиялари асосида библиографик ёзувларни яратиш масалалари юзасидан турли мавзуларда маърузалар тингланди.
Шунингдек, бугун "Ахборот-кутубхона муассасалари фаолиятида нашриётларнинг роли" мавзусида давра суҳбати ташкил этилиб, унда АОКА масъул ходимлари, мамлакатимизда фаолият юритаётган нашриёт раҳбарлари, муҳаррирлар, ахборот-кутубхона мутахассислари бу борада ўзаро мулоқот ва ҳамкорликни йўлга қўйиш, имкониятлар доирасини кенгайтириш ва қатор соҳага оид бошқа масалаларни муҳокама қилишди.
"Рақамли трансформация даврида болалар ва ўсмирларнинг медиа-ахборот саводхонлиги ва ахборот маданияти" мавзусидаги халқаро давра суҳбатида АОКА масъул ходимлари ҳамда хорижий ахборот-кутубхона марказлари директорлари болалар адабиётини ривожлантириш ва оммалаштириш масалаларини атрофлича таҳлил қилишди.
Кун дастуридан, шунингдек, ахборот-кутубхона тизимидаги ишларни самарали йўлга қўйиш, хизмат кўрсатиш сифатини оширишда илғор ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш, дунё электрон ахборот ресурслари, жаҳон етакчи нашрларининг электрон илмий-таълимий ресурсларидан илмий ишларда фойдаланиш самарадорлигини ошириш борасида маҳорат дарслари ҳам ўрин эгаллади.
Кун якунида шўъба йиғилишларининг якуний ҳисоботи бўлиб ўтди.
- Қўшилди: 26.05.2023
- Кўришлар: 350
- Чоп этиш