Конституцион ислоҳотлар адвокатлар эътирофида

Ўзбекистон Адвокатлар палатасида «Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларда адвокатларнинг фаоллиги» мавзуидаги давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг масъул ходимлари, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг ходимлари ва адвокатлар, ТДЮУ вакиллари, Судъялар олий мактабининг мутахассислари, ҳуқуқшунос ва экспертлар иштирок этди.

Маълумки, 2021 йилнинг 27 апрелида «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги янги Конституциявий қонун қабул қилинди. Тадбирда Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларнинг умумий моҳиятини адвокатлар ва аҳолининг кенг қатламига тушунтириш, Конституциявий ислоҳотларни амалга оширишга оид чораларни кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан «Ўзбекистон Республикаси Конститусиясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасида амалдаги Конститусиянинг 64 та моддасига 200 дан ортиқ ўзгартишлар киритиш, 16 та нормани ўз ичига олган 6 та янги модда (прим моддалар) киритилиши таклиф этилди.

Конституциянинг 116-моддасида «Жисмоний ва юридик шахсларга юридик ёрдам кўрсатиш учун мустақиллик ва ўзини-ўзи бошқариш принципларига асосланган адвокатура фаолият кўрсатади», деб белгиланаётганлиги шубҳасиз адвокатура институтини бир поғона кўтарилаётганлигидан далолат беради ва илк бор адвокатура тизимини ўзини-ўзи бошқарадиган корпоратив органи орқали мустақил фаолият юритиши Конституциявий норма билан кафолатланмоқда.

Шунингдек, давра суҳбатининг асосий мавзуси – «Конституцияга киритилаётган ўзгартиришларда адвокатларнинг фаоллиги» бўйича фикр, таклиф ва муносабатлар билдирилди.

Ҳар бир таклиф тадбир иштирокчилари томонидан муҳокама этилди, батафсил кўриб чиқилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech