Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенсия (A/RES/61/106-сонли резолуция билан) 2006 йил 13 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартнома ҳисобланади.
Ногиронлар ҳуқуқлари бўйича қўмита 18 мустақил экспертдан иборат орган бўлиб, иштирокчи–давлатлар томонидан Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенциянинг бажарилишини назорат қилади. Қўмита аъзолари ҳеч қандай давлатнинг вакиллигини намоён қилмаган ҳолда, ўзларининг шахсий мақомида ўз фаолиятларини амалга оширадилар.
Барча иштирокчи-давлатлар Қўмитага Конвенцияда мустаҳкамланган ҳуқуқларнинг амалга оширилиши юзасидан мунтазам ҳисоботлар тақдим этиб борадилар. Иштирокчи-давлатлар Конвенцияга қўшилганидан кейин икки йил ўтгач, дастлабки ҳисоботларни, сўнгра ҳар тўрт йилда бир марта даврий ҳисоботларни тақдим этишлари шарт. Қўмита тақдим этилган ҳар бир ҳисоботни ўрганиб чиқиб, иштирокчи-давлатга “якуний мулоҳазалар” шаклида ўз фикр ва тавсияларини беради.
Бундан ташқари, Қўмита қуйидаги иккита қўшимча функцияни амалга оширади:
Факультатив протоколни ратификация қилган иштирокчи-давлат фуқароларидан индивидуал мурожаатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш.
Конвенциянинг қўпол ва мунтазам равишда бузилишининг ишончли далиллари аниқланган тақдирда текширувлар ўтказиш.
Шунингдек, Қўмита тематик масалалар бўйича умумий шарҳлар шаклида инсон ҳуқуқлари қоидаларининг мазмуни талқинини эълон қилиб боради.
Инсон ҳуқуқлари қоидаларининг мазмуни талқинини тематик масалалар бўйича умумий шарҳлар шаклида эълон қилади.
Қўмита ҳар йили Женевада иккита сессиядан иборат мажлис ўтказади.
2021 йил декабрь ҳолатига кўра Конвенцияда 184 та давлат иштирок этмоқда.
2021 йил 7 июнда “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияни (Нью-Йорк, 2006 йил 13 декабрь) ратификация қилиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ ратификация қилинди.
2023 йил июль ойида “Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция” қоидаларининг бажарилиши юзасидан Ўзбекистон Республикасининг Дастлабки ҳисоботини Кўмитага топширилди.