2018 йил Ўзбекистон Республикаси БМТнинг Қийноқларга Қарши Қўмитасига қийноқлар ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ёки жазога қарши Конвенция қоидаларига риоя этилиши тўғрисида Бешинчи даврий ҳисоботни тақдим этди, ва 2019 йилнинг у 12-13 ноябр кунлари Бмтнинг қийноқларга қарши қўмитасининг 68-сессиясида тингланди.
БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикасининг бешинчи даврий ҳисоботи кўриб чиқилиши якунлари бўйича турли характердаги 97 та тавсиянома тақдим этилди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази БМТнинг қийноқларга қарши қўмитаси тавсияларини амалга ошириш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси лойиҳасини ишлаб чиқди.