Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг тамойиллари ва асосий йўналишлари шаклланди, хусусан:
биринчидан, демократия ва инсон ҳуқуқларининг умумэътироф этилган ғоялари ва қадриятларига, шунингдек инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро мажбуриятларга содиқлик;
иккинчидан, демократик ҳуқуқий давлатчилик ва фуқаролик жамиятини шакллантиришга асосланган миллий манфаатлар устуворлиги;
учинчидан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мустаҳкамланган шахс манфаатларининг жамият ва давлат манфаатларидан устунлиги;
тўртинчидан, давлат ва жамиятни ислоҳ этиш ва модернизация қилишда босқичма-босқич тамойилининг энг муҳим эканлиги;
бешинчидан, очиқлик ва шаффофлик тамойили асосида ҳар қандай муаммоларни халқ билан, фуқаролик жамиятининг барча институтлари, шунингдек халқаро шериклар билан мулоқотда мухокама қилиш ва ҳал этиш.
Ушбу тамойилларга амал қилган ҳолда, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро стандартларни фуқаролар ва давлат хизматчилари ҳамда жамият ҳаётига кенг жорий этиш ишлари амалга оширилди.
Давлат сиёсати қуйидаги элементларни ўз ичига олади:
- Инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик;
- Конституция ва инсон ҳуқуқлари;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича ҳалқаро ҳужжатларни миллий қонунчиликка жорий этиш;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар;
- Инсон ҳуқуқлари бўйича ахборот-маърифатчилик тарқатиш фаолияти;
- Фуқаролик жамияти институтлари ва инсон ҳуқуқлари;
- Инсон ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро хамкорлик.