1895 йилнинг 7 май санасида Александр Поповнинг радиосигналларни ҳеч қандай қўшимча қурилмалар ва симларсиз узата оладиган ва қабул қила оладиган биринчи радиотизим кашфиёти ушбу кунни алоқачилар касб байрами сифатида нишонлашга сабаб бўлган.
Ушбу сана илк бор 1925 йилда, 1945 йилдан эътиборан эса ҳар йили Алоқачилар касб байрами сифатида нишонланади.
АОКА жамоаси барча АКТ ходимлари, алоқачилар, радиотехник мутахассислар, радио ва телевидение каналлари ходимлари, почта, алоқа-сервер хизматчилари, шунингдек, мамлакатимизда содир бўлаётган муҳим воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ахборотларни етказиб бераётган масъулларни касб байрамлари билан самимий қутлайди.
Халкимизни узоғини яқин қилишдек машаққатли, масъулиятли ҳамда савобли ишларингизда куч –қувват тилаймиз!
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги расмий канали
- Қўшилди: 07.05.2024
- Кўришлар: 1461
- Чоп этиш