Президент "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қонунни имзолади.
Қонун қонунчиликда янги нормаларни акс эттириш, шунингдек маъмурий ислоҳотлар доирасида бир қатор республика ижро этувчи ҳокимият органларини қайта ташкил этиш мақсадида қабул қилинган.
Қонунга иш қидираётган шахслар томонидан меҳнат органларига ортиқча ҳужжатлар тақдим этилишига йўл қўймаслик, бандликни рағбатлантириш ва тадбиркорликка жалб қилиш учун субсидиялар бериш механизмини такомиллаштиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Ўзгартишларга мувофиқ, энди оилавий (маиший) зўравонликдан жабрланган шахслар аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифасига киритилади.
Kun.uz
- Қўшилди: 04.10.2024
- Кўришлар: 755
- Чоп этиш