Бу йилги шиор «Истеъмолчилар учун адолатли ва масъулиятли сунъий интеллект» деб номланди

15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни

Юртимизда аҳолининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимояси долзарб аҳамият касб этиб бормоқда. Бугун, 15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни ҳисобланади.  

Мамлакатимизда Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни 1996 йил 26 апрель – Ўзбекистон Республикаси "Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонуни қабул қилингандан буён кенг нишонлаб келинмоқда.  

Ҳар йили «Consumer International» халқаро ташкилоти  «йил мавзуси»ни белгилайди. Жорий йилги Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни – «Истеъмолчилар учун адолатли ва масъулиятли сунъий интеллект» шиори остида нишонланишини эълон қилди.  

Бу ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Фуқаролик кодекси, «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуни, шунингдек, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан кафолатланган. Мазкур ҳуқуқий ҳужжатлар замон талаби ва янгиланишларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириб келинмоқда. – Мамлакатимизда юксак истеъмол маданиятини шакллантириш, фуқароларимизнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бизнинг бош мақсадимиздир. Айтиш мумкинки, мамлакатимизда ҳар бир истеъмолчи ҳуқуқи  қонун ҳимоясида, – дея фикр ўз билдирди Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов.  

Дарҳақиқат, аҳолимиздан истеъмолчи сифатида ўз ҳуқуқини англаш, унга нисбатан ҳурмат билан қараш талаб этилади.  

 

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech