Эми Френкель, CMS ижрочи котиби: “Ўзбекистон Президенти таъкидлаганидек, бу маслага биргаликда ечим топиш зарур”.
Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган БМТ Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаб қолишга доир конвенцияси Томонлар конференциясининг 14-йиғилишида (CMS COP14) қатнашаётган халқаро экспертлар Ўзбекистоннинг ушбу ташаббусларини қўллаб-қувватламоқда.
Кўчиб юрувчи ҳайвонлар чегара билмайди. Шу боис, бу биргина давлатга тааллуқли масала эмас. Президентингиз таъкидлаганидек, халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва бирга ечим топиш зарур. Ушбу конференциядан кутаётганимиз – йўналишда самарали натижаларга эришиш ва биохилмахилликни асраш борасида юқори малакали кадрларни кашф этиш. Бунда таълимнинг ўрни алоҳида.
деди Френкель хоним ўз интервьюсида.
Конференция доирасидаги тадбирлар 17 февралга қадар давом этади.
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН |Расмий канал
- Қўшилди: 16.02.2024
- Кўришлар: 2269
- Чоп этиш