Рейтингнинг юқори поғоналарини, ўтган йилгидек, асосан Америка ва Британия университетлари эгаллади.
Quacquarelli Symonds (QS) агентлиги жаҳон университетларининг фанлар бўйича рейтингини эълон қилди. Рўйхатга жами 1559 та таълим муассасаси киритилган.
Рейтингнинг юқори поғоналарини, ўтган йилгидек, асосан Америка ва Британия университетлари эгаллади.
Инженерия ва технологиялар бўйича Массачусетс технология институти (АҚШ),
Стэнфорд университети (АҚШ) ва Оксфорд университети (Буюк Британия) юқори учталикка кирди.
Ҳаёт ва тиббиёт фанлари бўйича Ҳарвард университети (АҚШ), Оксфорд университети (Буюк Британия) ва Жон Ҳопкинс университети (АҚШ) рейтингнинг юқори поғоналаридан жой олди.
Табиий фанлар бўйича Ҳарвард университети (АҚШ), Массачусетс технология институти (АҚШ) ва Оксфорд университети (Буюк Британия) пешқадам бўлди.
Ижтимоий фанлар ва менежмент бўйича Ҳарвард университети (АҚШ), Оксфорд университети (Буюк Британия) ва Стэнфорд университети (АҚШ) энг яхши деб топилди.
Kun.uz
- Қўшилди: 18.04.2024
- Кўришлар: 1854
- Чоп этиш