“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, қариндоши судлангани ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Айрим қонун ҳужжатларига янги таҳрирдаги Конституцияда мустаҳкамланган, ОАВ фаолияти ҳамда инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар белгиланишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
“Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгиланмоқда.
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга киритилган қўшимчага кўра, тадбиркорлик субъектлари қонунчиликка мувофиқ ҳар қандай фаолиятни амалга оширишга ва ўз фаолияти йўналишларини мустақил равишда танлашга ҳақлилиги белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Kun.uz
- Қўшилди: 23.09.2024
- Кўришлар: 971
- Чоп этиш