2008 йилдан бери БМТ Бош котиби ва БМТ Аёллар ташкилоти бошчилигида олиб борилаётган “Гендер асосидаги зўравонликка қарши 16 кун фаоллик” глобал ташаббуси доирасидаги “HearHerStory” минтақавий кампанияси бутун дунёда аёллар ва қизларга нисбатан зўравонликнинг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган.
Пойтахтимизда мазкур кампаниянинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Халқаро аёлларга нисбатан зўравонликка барҳам бериш куни муносабати билан ўтказилган тадбирда 60 дан ортиқ иштирокчи, жумладан, Олий Мажлис Сенати, халқаро ташкилотлар, фуқаролик жамияти, БМТ агентликлари ва элчихоналар вакиллари иштирок этди.
БМТ Аёллар ташкилоти маълумотига кўра, дунёнинг ҳеч бир давлати инсон ҳуқуқлари бузилишининг энг кенг тарқалган аёлларга нисбатан зўравонликни йўқ қилишга яқин келгани ҳам йўқ. Қозоғистонлик омон қолганларни кўнгилли қўллаб-қувватлаш тармоғи асосчиси ва фаоли Айтбек Амангелди модераторлигида ўтказилган мунозарада ўзгаришларни рағбатлантиришда ҳикоя айтиб беришнинг кучи таъкидлаб ўтилди.
“HearHerStory” стереотипларни бузиш, гендерга асосланган зўравонликка барҳам бериш ва тизимли муаммоларга қарши курашиш учун жамиятни бирлаштириш муҳимлигини кўрсатади, ҳикоялар кучи билан гендер асосидаги зўравонлик ва аёллар ўлимига барҳам бериш долзарблигини уйғунлаштиради.
Муҳокамаларда Марказий Осиёда гендер стереотиплари, жамият меъёрлари ва қурбонларни айблаш зўравонликни қандай кучайтираётганига эътибор қаратилди ва бу муаммоларни бартараф этишнинг самарали ечимлари ўрганилди.
Тадбир гендер тенглигини тарғиб қилувчи ва аёлларга нисбатан зўравонликка чек қўйишга чақирувчи бутун минтақадаги эркак инфлюенсерларнинг рамзий марши билан якунланди.
“HearHerStory” ижтимоий тармоқлардаги минтақавий кампания — бу гендер зўравонлигига қарши курашда инфлюенсерлар, блогерлар, журналистлар, фаоллар ва ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини бирлаштирган ташқи ташаббус.
Беҳруз Худойбердиев, Нишонбой Абдувоитов, Улуғбек Тўхтаев (видео), ЎзА
- Қўшилди: 27.11.2024
- Кўришлар: 556
- Чоп этиш