Индонезияда аёлларга нисбатан зўравонлик туфайли фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Мамлакатда 2024 йилда ҳар тўртинчи аёл жисмоний ёки жинсий зўравонликка дуч келган.

Индонезия ҳукумати аёллар ва болаларга нисбатан жинсий зўравонлик сабабли мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди. Бу ҳақда аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш ва болаларни ҳимоя қилиш вазири Арифа Фаузи маълум қилди.

“Ушбу масалада мувофиқлик ва ўзаро ҳамкорлик зарур, чунки муаммони ёлғиз ҳал қила олмаймиз. Ваколатларимиз ва бюджетимиз чекланган. Аммо умумий тушунча ва муаммони биргаликда ҳал қилиш истаги бор бўлса, буни уддалашимиз мумкин”, — дея унинг сўзларидан иқтибос келтирди Индонезиянинг Antara агентлиги.

Индонезияда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик муаммоларини ҳал этиш энг муҳим вазифа ҳисобланади, чунки аёллар мамлакат аҳолисининг деярли ярми — 49,42 фоизини, болалар эса 31,6 фоизини ташкил этади.

Мамлакатда хотин-қизларни ҳимоя қилиш бўйича учта дастур ишга туширилган.

2024 йилги Аёллар ҳаётий тажрибаси миллий тадқиқоти натижаларига кўра, Индонезияда ҳар тўртинчи аёл умри давомида турмуш ўртоғи ва/ёки бошқа шахслар томонидан жисмоний ёки жинсий зўравонликка дучор бўлган.

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech