“Ахборот хизматлари 2024: миллий ва хорижий тажриба” қўшма ўқув-семинари доирасида ташкил этилган медиа-тренинглар инқирозли коммуникация мавзусида давом этди.
"Yangi media" таълим маркази асосчиси, Филология фанлари доктори Беруний Алимов кўргазмали тақдимотида Ўзбекистонда асосан қандай ҳолатларда зиддиятли вазият юзага келиш эҳтимоли ҳақида маълумот берди.
Б.Алимов маърузасида "Инқирозли вазиятда ахборот оқимини бошқариш", "Инқирозли вазиятларда жамоатчилик билан алоқалар қандай бўлиши керак", "Инқирозли вазиятларда асосий PR-инструментлар", "Антикризис PR" юзасидан тўлақонли тушунтиришлар берди.
Инқироз ўзи нима?
Кутилмаганда, тўсатдан юз берадиган вазият
Дарҳол муносабат билдириш талаб этиладиган ҳодиса
Бир меъёрдаги кундалик ҳаётни мувозанатдан чиқарадиган ҳолат
Имиж, нуфузга хавф туғдирадиган сабаб
Халқ банки Ахборот хизмати раҳбари Гулноза Алимова тренинг-кўргазмасида инқирозли вазиятлар оқибатларини "даволаш" воситаси – Спиндокторинг тўғрисида батафсил тўхталди.
Спиндокторинг – PR усулларидан бири. Инглиз тилидан таржима қилинганда spin - “айланиш”, doctor - “даволаш”. Spindoktor - воқеа-ҳодисаларни “даволайди”. Спиндоктор ахборот ўсиши негатив тус олганда уни тузатиш, ўзгача талқин этиш, воқеа-ҳодиса жамоатчилик томонидан ижобий қабул қилинишини таъминлаш билан шуғулланади.
Шу билан бирга, спиндокторинг воситаси қандай инқирозли муаммоларни ҳал қила олиши, журналистлар ва спиндокторлар боғликлиги ҳамда фарқлари, ўзига хослиги ва бошқа муҳим масалалар бўйича изоҳлар келтирди.
Медиа-тренинг якунида иштирокчи меҳмон экспертлар, Ахборот хизматлари мутасаддилари Ўзбекистондаги инқирозли вазиятларда кўриладиган тезкор чоралар бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.
Қўшма-семинар эртага ҳам давом этади. Дастурга мувофиқ, сунъий интеллект ва ижтимоий тармоқлар платформаларидаги янги имкониятлар борасида медиа-тренинглар ташкил этилади.
Расмий хабарлар
- Қўшилди: 29.05.2024
- Кўришлар: 1665
- Чоп этиш