Британиянинг машҳур London Post онлайн янгиликлар порталида «Ўзбекистон Gallup World Poll 2022’да: фаровонлик, энг кам стресс ва ҳукуматга кучли ишонч бўйича юқори балл» сарлавҳали мақола эълон қилинди.
«Дунё» хабарига кўра, мақолада Ўзбекистон Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Gallup тадқиқот ва консалтинг ташкилоти томонидан жамоатчилик фикрини ўрганиш асосида тайёрланаётган йиллик Жаҳон сўровнома (Gallup World Poll) бўйича ҳисоботини таҳлил қилгани таъкидланган.
«2022 йилда фаровонлик индекси (0 дан 10 баллгача) 6,0 баллни ташкил этди, ушбу индекснинг минтақадаги ўртача кўрсаткичи эса 5,7 баллга тенг. Шундай қилиб, Ўзбекистон постсовет Евросиё минтақаси мамлакатлари орасида энг яхши натижалардан бирини кўрсатган», - дейилади материалда.
Материалда, шунингдек, Gallup баҳосига кўра, Ўзбекистон пандемиядан сўнг аҳолининг фаровонлиги энг тез тикланган мамлакатлардан бири ҳисобланиши урғуланган.
«Ўзбекистонликлар келгуси 5 йилдаги фаровонлигини 8,7 балл деб баҳолаган. Хусусан, келажакдаги фаровонлигини кутиш борасида Ўзбекистон минтақада энг яхши натижани кўрсатган, минтақанинг ўртача кўрсаткичи эса 7,4 баллни ташкил этган. Респондентларнинг 86 фоизи ҳозирги пайтда турмуш даражаси яхшиланаётганини билдирган ва ушбу кўрсаткичнинг минтақадаги ўртача даражаси 40 фоизни ташкил этган, - деб ёзган London Post.
Kun.uz
- Қўшилди: 26.01.2024
- Кўришлар: 2419
- Чоп этиш