Полша Оролбўйида иқлим технологиялари халқаро марказини ташкил қилади

Мамлакат элчихонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Польша Иқлим ва атроф-муҳит вазирлиги вакиллари иштирокида видео-конференция ташкил этилди.

Онлайн учрашув давомида иқлим ўзгариши ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида инновацион ечимларни жорий этиш бўйича тажриба алмашиш ва амалий қадамларни белгилаш масалалари муҳокама қилинди.

Полша томони Оролбўйи ҳудудида Иқлим технологиялари халқаро Expo-Hub ташкил этиш ва Иқлим резиденциясининг фаолиятига Полша саноат ҳудудлари экологияси институтининг мутахассис ва олимларини жалб этиш бўйича ҳамкорликка тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, 2025 йил январ ойида навбатдаги музокараларни ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.

Томонлар ушбу шаклдаги мунтазам мулоқотлар икки давлат ўртасидаги экология ва иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилишини қайд этдилар.

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech