2024 йил 1 сентябргача:
- меҳнат мигрантларига ёрдам кўрсатиш учун туну кун ишлайдиган Call-марказ фаолияти ташкил этилади;
- чет элдан чиқувчи абонентлар учун Call-марказ рақамига қўнғироқларни бепул асосда амалга ошириш имкони яратилади.
2025 йил 1 июлгача қуйидагилар яратилади:
- Ўзбекистондан ташқарига чиқувчи ва давлат ҳудудига кириб келувчи шахсларнинг аниқ ҳисобини юритиш имконини берувчи ягона идоралараро ва тўлиқ интеграция қилинган электрон маълумотлар базаси;
- меҳнат мигрантлари учун бўлиб турган мамлакатлари ва у ердаги бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотларни жойлаштириш, ватандошлар билан онлайн мулоқот қилиш ва пул ўтказмаларини амалга ошириш, қийин ҳаётий вазиятга тушиб қолган фуқароларга ёрдам кўрсатувчи ташкилотлар билан боғланиш имконини берувчи мобиль илова.
2024 йил 1 июлдан хусусий бандлик агентликларига хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган шахсларга Ўзбекистон ташқарисида ишга жойлаштириш бўйича хизматлар кўрсатганлик учун ҳақ ундиришга рухсат этилади.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти