Метеорологлар 2023 йил кўрсаткичларини бутун дунё учун «қизил сигнал» деб атади

Глобал иқлим ҳолати тўғрисидаги ҳисобот 2023 йил олдинги даврларга нисбатан катта фарқ билан рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлганини тасдиқлайди. 

2023 йилда иссиқхона газлари, Ер юзаси ҳарорати, океаннинг иссиқлиги ва кислоталаниши, денгиз сатҳининг кўтарилиши, Антарктика денгиз музининг йўқолиши ва музликларнинг чекиниши бўйича рекордлар янгиланди. Бу ҳақда Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) ҳисоботида айтилади. 

Глобал иқлим ҳолати тўғрисидаги ҳисобот 2023 йил олдинги даврларга нисбатан катта фарқ билан рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлганини тасдиқлайди. 

 «Иқлим ўзгариши бўйича Париж келишуви томонидан белгиланган 1,5°С паст чегарасига вақтинча бўлса ҳам жуда яқинлашдик... ЖМТ ҳамжамияти дунёга «қизил сигнал» юбормоқда», деди ЖМТ бош котиби Селеста Сауло. 

2023 йилда ўртача бир кунда дунё океанининг қарийб учдан бир қисмини денгиз иссиқ тўлқини қамраб олди ва бу ҳаётий муҳим экологик ва озиқ-овқат тизимларига таъсир кўрсатди. 2023 йил охирига келиб, океан юзасининг 90 фоизидан ортиғи йил давомида иссиқлик тўлқинларидан таъсирланган. 

Дастлабки маълумотлар шуни кўрсатадики, глобал референт музликлар тўплами Шимолий Америка ва Европанинг ғарбий қисмида ҳаддан ташқари эриш оқибатида рекорд даражадаги муз йўқотилишига олиб келган. Антарктика денгиз музлари миқдори рекорд даражада пасайган. 

Шунга қарамай, 2023 йилда қайта тикланадиган энергия қувватларининг ўсиши 2022 йилга нисбатан қарийб 50 фоизга ошди ва жами 510 Гигаваттни ташкил этди. Бу сўнгги йигирма йилликдаги энг юқори кўрсаткичдир. 

2024 йилнинг дастлабки ойлари маълумотларига қараганда, олимлар кўрсатган тенденциялар давом этади. Copernicus Европа иқлим хизмати экспертларининг фикрига кўра, феврал дунёдаги энг иссиқ ой бўлган. 

Феврал ойида сайёрадаги ўртача ҳарорат Цельсий бўйича плюс 13 даражадан ошди. Метеорологларнинг маълумотларига кўра, бу кетма-кет тўққизинчи марта рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди.

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech