БМТ вакиллари билан ўтган учрашувда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 27 июнь куни Олий Мажлис Сенатида Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси М.Кадирханова Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасининг Қийноқларнинг олдини олиш ва гендер зўравонлик масалалари бўйича эксперт Д.Айтхожина билан учрашув ўтказди.

Унда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, қийноқларни олдини олиш ва гендер зўравонликка қарши кураш соҳаларида миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, тадқиқотлар ўтказиш ҳамда мазкур йўналишда тегишли ташкилот ва идоралар билан музокаралар олиб бориш маслалари муҳокама қилинди.

Гендер тенгликни таъминлаш, хотин-қизларнинг барча йўналишларда ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш бўйича Ўзбекистон тажрибаси кўплаб давлатлар томонидан ўрганилиб, қизиқиш уйғотаётганлиги алоҳида таъкидланди.

Учрашув якунида муҳокама қилинган масалалар юзасидан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишувга эришилди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ МАЖЛИСИ СЕНАТИ

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech