Февраль ойида ўтказилган видеоселектор йиғилишида бюджет ташкилотларига 20 минг нафар, банкларга 1000 нафар ногиронлиги бўлган шахсларни ишга жойлаштириш вазифаси юклатилган эди.
Ҳозирда 51 000 га яқин бўш иш ўрни эълонга чиқарилган бўлиб, 11,1 минг нафар ногиронлиги бўлган шахс иштирок этмоқда. Ҳозирги вақтда 3119 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ишга жойлашган.
Давлат идоралари орасида Солиқ қўмитаси, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Республика Марказий банкида иш билан таъминлаш даражаси юқори кўрсаткичларни қайд этди.
Навоий, Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимликлари ногиронлиги бўлган шахсларни иш билан таъминлаш бўйича тасдиқланган режани 100% бажарган.
Асосий режага киритилмаган бўлсада, Агентлик қўшимча 129 та вакант лавозимларига очиқ танлов эълон қилган бўлиб, ҳозирда ариза топширганларнинг 87 нафари ишга жойлаштирилган.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»