Норвегия, Швейцария ва Исландия нафақага чиқиш учун энг яхши давлатлар деб топилди.
Нафақада яшаш нархи мамлакатдан мамлакатга қараб фарқ қилади, аммо молия муҳим бўлган ягона омил эмас. Соғлиқни сақлаш, ҳаёт сифати, жумладан, тоза ҳаво ва ичимлик суви, пенсиялар ҳам қулайлик учун муҳимдир.
Соғлиқни сақлаш категориясига соғлиқни сақлаш харажатлари, умр кўриш давомийлиги ва аҳоли жон бошига суғурталанмаган соғлиқни сақлаш харажатлари киради.
Бойлик категориясига аҳоли жон бошига даромад, даромад тенглиги ва бандлик даражаси киради.
Пенсия молияси категориясига давлат қарзи, фоиз ставкалари, инфляция, бошқарув, солиқлар ва банкнинг муаммоли кредитлари киради.
Natixis компанияси ушбу мезонлардан фойдаланган ҳолда 44 та давлатни таҳлил қилди ва улардан энг яхшиларини аниқлади.
Тадқиқотнинг асосий хулосаларига кўра, Норвегия нафақага чиқиш учун энг яхши мамлакат ҳисобланади. Унда ўртача умр кўриш 83,3 ёшга етган. Бу дунёдаги энг юқори кўрсаткичлардан биридир. Шунингдек, бу давлатда ишсизлик даражаси ҳам жуда паст — 3,8 фоиз.
Нафақага чиқиш учун энг яхши давлатлар:
1. Норвегия (83 балл).
2. Швейцария (82).
3. Исландия (81).
4. Ирландия (80).
5-6. Люксембург / Нидерландия (ҳар бири 79).
7. Австралия (78).
8. Янги Зеландия (77).
9-10. Германия / Дания (ҳар бири 76).
11. Австрия (75).
12-14. Канада / Финляндия / Швеция (ҳар бири 74).
15-16. Словения / Буюк Британия (ҳар бири 73).
17-19. Исроил/Чехия/Белгия (ҳар бири 72).
20. АҚШ (71).
21. Жанубий Корея (70).
22-23, Малта / Франция (ҳар бири 69).
24. Япония (68).
25. Эстония (67).
Kun.uz
- Қўшилди: 24.01.2024
- Кўришлар: 2536
- Чоп этиш