Покистон собиқ бош вазири нега 10 йилга қамалди? (+видео)

Покистон суди сешанба куни собиқ бош вазир Имрон Хонни давлат сирларини ошкор қилганликда айблаб, 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Айблов хулосасига кўра, Хон Покистоннинг Вашингтондаги элчиси ҳукуматга юборган махфий телеграмма мазмунини ошкор қилган.

Собиқ бош вазирнинг партияси ишни уйдирма деб ҳисоблайди ва ҳукмга эътироз билдирмоқда, дея хабар бермоқда “Рейтерс”.

2022 йилда бош вазирлик лавозимидан четлатилган Имрон Хон, аввалроқ коррупцияда айбланиб, уч йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинганди.

Янги ҳукм Покистондаги умумий сайловларга бир ҳафта қолганида эълон қилинди. Бу эса собиқ бош вазирнинг сайловда қатнашиши тақиқланишини билдиради.  

Имрон Хон ўзига қўйилган барча айбловларни рад этмоқда.

Беҳруз Худойбердиев, Аслиддин Алижонов, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech