Агентлик маълумотларига кўра, ҳужжат 25 нафар парламент аъзоси ташаббуси билан илгари сурилган. Қонун лойиҳаси ташаббускори депутат Марлен Маматалиевнинг таъкидлашича, ҳаётда оғир аҳволга тушиб қолган фуқаролар кўпинча экстрасенс ва сеҳргарларга мурожаат қилишади, улар ўзларининг ғайритабиий қобилиятлари ёрдамида муаммолардан халос бўлишларини кафолатлайди. Қонун лойиҳаси фуқаролар онгини манипуляция қилишни тўхтатиш учун ишлаб чиқилган.
Марлен Маматалиев 2023 йил ноябрь ойида қонун лойиҳаси ташаббуси билан чиққан.
Қонун лойиҳаси кучга киришидан олдин уч ўқишда маъқулланиши керак. Шундан сўнг имзолаш учун президентга юборилади.
Қонун президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради, деб хабар беради report.az.
«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти