Қирғизистонда 26 мартдан бошлаб мобил ва радио алоқа хизмати кўрсатиш қоидаси кучга кирди. Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлаган ҳужжатга кўра, мамлакатдаги барча уяли алоқа операторлари учун SIM-картани мажбурий рўйхатдан ўтказиш жорий этилди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар берган.
Янги қоида жорий йил 1 апрелидан бошлаб харид қилинадиган барча рақамларга тегишли. Бу ўзгариш обуначилар шахсини белгилаш тартибини соддалаштиради. Фуқаро SIM-карта сотиб олгач, рақамни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган чекланган хизматдан фойдаланиши мумкин. Aбонент ўз номига рақамни рўйхатдан ўтказгандан кейингина, алоқа хизматидан тўлиқ фойдалана олади. Савдо офисига бормасдан, оператор мобил иловасида рақамни рўйхатдан ўтказиш тартибидан мустақил равишда ўтиш ҳам мумкин. Бунинг учун паспорт ва тегишли кўрсатмага амал қилиш талаб этилади.
Ушбу чора-тадбирлар фойдаланувчининг шахсий маълумотини фирибгарлардан ҳимоя қилишга қаратилган.
ЎзА
- Қўшилди: 27.03.2024
- Кўришлар: 1943
- Чоп этиш