Тегишли битим икки давлат раҳбарлари томонидан 2022 йил 22 декабр куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Қозоғистон Ўзбекистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди, деб хабар беради Zakon.kz.
«Давлат раҳбари «Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида»ги Қозоғистон Республикаси қонунини имзолади», — дейилади Оқўрда хабарида.
Аввалроқ, 25 апрел куни Сенат депутатлари Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилган эди.
Тегишли битим икки давлат раҳбарлари томонидан 2022 йил 22 декабр куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Ҳужжат сиёсий, савдо-иқтисодий, транзит-транспорт, энергетика, маданий-гуманитар соҳаларда, фуқаро мудофааси ва энергетика йўналишларида ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган бўлиб, халқаро майдонда ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашни назарда тутади.
Шартнома бандларига мувофиқ, томонлар икки давлат парламентлари, сиёсий партиялари ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Шунингдек, терроризм, диний экстремизм ва сепаратизм, трансмиллий уюшган жиноятчилик, кибержиноятчилик, ноқонуний миграция, одам савдоси, ноқонуний савдо, шу жумладан, хавфсизликка оид янги чақириқ ва таҳдидларга қарши курашиш масалаларида ташқи сиёсат, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида яқиндан ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган.
Kun.uz
- Қўшилди: 21.05.2024
- Кўришлар: 1503
- Чоп этиш