Бурятияда ҳуқуқ ҳимоячиси Надежда Низовкина Россия Федерациясида «номақбул ташкилот» деб эълон қилинган «Дождь» телеканалида фикр билдиргани учун жаримага тортилди.
Бурятиянинг Октябрский суди бурят ҳуқуқ ҳимоячиси Надежда Низовкинага нисбатан маъмурий иш бўйича қарор чиқарди. У «номақбул ташкилот» фаолиятида иштирок этиш моддаси бўйича айбдор деб топилди ва 5 минг рубл миқдорида жаримага тортилди, деб хабар берди «Медиазона» 25 январ, пайшанба куни суд сайтида эълон қилинган қарорга таяниб.
«Номақбул» ОАВга изоҳ берганлик учун жарима бўйича биринчи ҳолат
Надежда Низовкина ҳали ҳам Россияда. Ўтган йилнинг декабр ойида у «номақбул ташкилот» деб эълон қилинган «ПостРоссия эркин давлатлар форуми»да нутқ сўзлагани учун худди шу модда бўйича жаримага тортилган эди. Жарима 5 минг рублни ташкил этди.
«Дождь» телеканали Россиянинг Украинага кенг кўламли ҳужуми бошланганидан сўнг, Россия Федерациясидаги фаолиятини тўхтатиб, аввал Ригадан, сўнг Латвияда лицензиясини йўқотганидан кейин - Амстердамдан эфирга чиқишга мажбур бўлди. У 2023 йил июл ойида Россияда «номақбул ташкилот» деб эълон қилинган эди.
Kun.uz
- Қўшилди: 26.01.2024
- Кўришлар: 2292
- Чоп этиш