Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Нижневартовскда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Нижневартовск – Наманган авиарейси орқали ватанга қайтарилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги вакиллари ҳудудларидаги турли корхоналарда бўлиб, иш берувчилар ва меҳнат мигрантлари билан учрашувлар ўтказди.

Санкт-Петербургдаги «Балтийский Берег», «Северный поток», Нижний Новгороддаги «Агрокомплекс Ветлуга», Уфадаги «БиоТехТугузли» корхоналарида ишлаётган юртдошларимиз ва уларнинг иш берувчиси билан учрашувлар ташкил этилди.

 

Екатеринбург шаҳрида иш берувчи томонидан олиб қўйилган Ўзбекистон фуқаросининг ҳужжати қайтарилди. Пермда ишлаётган фуқароларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилди.

Нижневартовскда қийин аҳволда қолган ўзбекистонлик Нижневартовск – Наманган авиарейси орқали ватанга қайтарилди.

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech