Саховат, меҳр-оқибат ва бағрикенглик кенг намоён бўладиган муқаддас Рамазон ойи яқинлашмоқда

Давлатимиз раҳбари бу муборак ойда эҳтиёжманд инсонлар, айниқса, фарзандларимиз ҳолидан хабар олиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш муҳимлигини қайд этди.

Шу боис, эшитишда нуқсони бор 500 нафар болага бепул кохлеар аппарати ва бошқа имплантлар қўйиш учун 62 миллиард сўм ажратилиши белгиланди. Яна 2 минг нафар бола эшитиш мосламаси билан таъминланади. 

Паралимпия спорт турлари билан шуғулланаётган хоразмлик 10 нафар ёшларга 7 турдаги замонавий спорт протез ва реабилитация воситалари олиб берилади. 

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан мутасаддиларнинг ҳисоботлари тингланди. 

ЎзА 

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech