Сайлов куни 18 ёшга тўладиган фуқаро овоз бера оладими? (+видео)

Сайловга оид саволим бор...

27 октябрь куни парламент ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлигига бўлиб ўтадиган сайловлар юзасидан сайловчилардан келаётган саволларга мутахассис кўмагида жавоблар тақдим қилишда давом этамиз.  

– Қонунчиликка кўра, 18 ёшга тўлган фуқаро сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга. Мен сайлов куни 18 ёшга тўламан. Шунда овоз беришда иштирок эта оламанми?

Ушбу саволга Марказий сайлов комиссияси аъзоси Мухтабар Ҳусанова жавоб берар экан, сайлов кунига қадар ва сайлов куни 18 ёшга тўлган ҳар бир фуқаро сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга эканлигини қайд этди.

Муҳтарама Комилова,

Аброр Содиқов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech