“Шавкат Мирзиёев феномени” китоби ўзбек-озарбайжон алоқаларининг юксак даражасидан нишона

Озарбайжон Миллий кутубхонасида Ўзбекистон Республикаси Президентига бағишланган “Шавкат Мирзиёев феномени” китобининг тақдимоти мамлакатларимиз ўртасидаги ижтимоий-сиёсий ва маданий алоқалар юксак даражада эканидан далолат беради. Бундай маданий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамкорлигимизни янада чуқурлаштиришга туртки бўлаётган омиллардандир.

Президент Илҳом Алиев ва Шавкат Мирзиёевнинг самимий дўстона муносабатлари ҳам давлатларимиз ва халқларимиз ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаяпти. Мустақиллик йилларидан изчил ривожланиб бораётган муносабатларимиз стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Озарбайжонда бўлгани каби қардош юртда ҳам миллий маданий меросимизни жорий этиш ва тарғиб этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди. Икки тилга дубляж қилинган фильмлар ҳам мамлакат жамоатчилиги томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди. Умуман олганда, мамлакатларимиз ҳаёти, маданияти, урф-одати, жадидларини тарғиб қилиш йўлида жиддий ишлар амалга оширилди ва давом этмоқда.

Шунингдек, Озарбайжон ҳақиқатларини жаҳон ҳамжамиятига етказиш борасида Ўзбекистон томонидан амалга оширилаётган ташаббуслар жуда қимматлидир. Бу тарихдан миллий бирлигимизни мустаҳкамлаб, келажак авлодлар учун буюк мерос қолдиради. Озарбайжон шоирлари шеъри ўзбек тилига, ўзбек шоирлари ижоди озарбайжон тилига таржима қилингани юксак рамзий маънога эга.

Айни пайтда Озарбайжон ва Ўзбекистонда ўтказилаётган ўзаро маданият кунлари йил сайин кенгайиб бораётган алоқаларимизни янада мустаҳкамламоқда. Шавкат Мирзиёевга бағишланган китобнинг нашр этилиши шундан далолат беради. Озарбайжонда Ўзбекистон Президентига бўлган ҳурмат ва эҳтиром юксак даражада. Ўзаро ва самимий дўстлик, биродарликнинг энг ёрқин намуналаридан яна бири эса Ўзбекистонда Буюк Йўлбошчи Ҳайдар Алиев хотирасига бағишланган ҳайкалнинг очилишидир.

Озарбайжонлар ва ўзбеклар мамлакатларимиз адабиёти, мусиқаси, маданиятини севадилар. Маданий алоқаларимиз ривожига қўшилаётган салмоқли ҳиссалардан бири – ҳар икки мамлакат маданият, жамоат ва сиёсий арбоблари “Халқ артисти”, “Дўстлик” орденлари каби унвони билан тақдирланганидир.

Боку шаҳридаги Озарбайжон Миллий кутубхонасида ташкил этилган “Шавкат Мирзиёев феномени” китоби тақдимоти, айнан озарбайжонлик ижодкорлар – ёзувчи ва шоир, “Ўзбек келаётир тарих қаъридан” шеъри билан танилган Акиф Бағиров ҳамда адабиётшунос олим Яшар Қосим томонидан тайёрлангани ҳам бизни қувонтиради.

Элмир Сафтаров, сиёсий шарҳловчи (Озарбайжон).

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech