14 октябрь куни “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, қуйидагиларни назарда тутувчи Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегияси тасдиқланди:
Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш бўйича эришиш лозим бўлган мақсадли кўрсаткичлар, шу жумладан:
— сунъий интеллект асосида яратилган дастурий маҳсулотлар ва кўрсатиладиган хизматлар ҳажмини 1,5 миллиард АҚШ долларига етказиш;
— ЯИДХП (my.gov.uz) да сунъий интеллект асосида кўрсатилаётган хизматлар улушини 10 фоизга етказиш;
— сунъий интеллект йўналишида фаолият юритувчи илмий лабораториялар сонини 10 тага етказиш ҳамда юқори қувватли ҳисоблаш серверларини ишга тушириш;
— Ҳукуматнинг сунъий интеллектга тайёрлик индексида (Government AI Readiness Index) Ўзбекистонни биринчи 50 та ўриндаги давлатлар қаторига киришига эришиш.
2025 йил 1 сентябргача лойиҳалар ва илмий-амалий тадқиқотларни зарур маълумотлар билан таъминлаш мақсадида қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ барча ахборот хавфсизлиги чораларини кўрган ҳолда “катта маълумотлар” базаси яратилади.
2026 йил 1 майгача сунъий интеллект технологияларини жорий этиш лойиҳалари доирасида маълумотларни қайта ишлаш учун мўлжалланган ҳисоблаш қувватлари ишга туширилади.
ЎзА
- Қўшилди: 18.10.2024
- Кўришлар: 970
- Чоп этиш