Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар қандай мезонларга кўра аниқланади?

Уй-жойга муҳтож хотин-қизлар бир қатор мезонларга бўйича аниқланади.

Уй-жой шароитини яхшилаш истагида бўлган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар ўзини ўзи бошқариш органи ёки Комиссиянинг ишчи органига сўровнома-ариза билан мурожаат қилади.

Бунда, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул ходими ва Комиссия ишчи органи уй-жойга муҳтож хотин қизларга сўровнома-аризани тўлдиришда бевосита кўмаклашади.

Ҳар чоракда чорак биринчи ойининг 15-кунига қадар Комиссия аъзолари фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи масъул ходими билан биргаликда уй-жойга муҳтож хотин-қизлар истиқомат қилаётган манзил бўйича жойига чиққан ҳолда хотин-қизларнинг яшаш шароитларини, иқтисодий ва ижтимоий ҳолатини ўрганади.

Ўрганиш натижалари, шунингдек, сўровнома-аризада кўрсатилган ҳамда электрон ахборот алмашинуви орқали ваколатли вазирлик ва идоралардан олинган маълумотлар асосида қуйидагиларни тасдиқловчи далолатнома тузади:

- уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг оила аъзолари таркиби;

- ёлғиз ёки оила аъзолари (бошқа шахслар) билан истиқомат қилаётганлиги;

- вояга етгунга (18 ёшга) қадар ота-онаси ёки уларнинг бири вафот этганлиги (бедарак йўқолганлиги);

- ногиронлиги бўлган шахс, шу жумладан, ногиронлиги бўлган бола парвариши билан бандлиги;

- уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг яшаш шароити, қанча вақтдан буён нотурар жойда истиқомат қилаётганлиги (агар нотурар жойда истиқомат қилаётган бўлса);

- уй-жой майдони қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқлиги;

- ўзида ёки биргаликда яшовчи оила аъзоларида мулк ҳуқуқи асосида турар жой мавжуд эмаслиги (охирги бир йил давомида ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойни сотмаганлиги ёки ҳадя қилмаганлиги);

- уй-жойга муҳтож хотин-қизларга ипотека кредитлари орқали уй-жой олиш имконияти яратилган тақдирда, кредит тўловларини тўлаш имконияти мавжудлиги ёки келажакда мавжуд бўлиши;

- уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг ўзи ёки оила аъзолари орасида сурункали касалликларнинг оғир турларидан азоб чекувчи ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахслар, биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги.

«Янги Ўзбекистон» ва «Правда Востока» газеталари таҳририяти»

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech