Марказий Осиёнинг 5 та трансчегаравий дарё ҳавзасида иқлим ўзгариши таъсири ўрганиляпти

Тошкент шаҳрида Марказий Осиёдаги бешта трансчегаравий дарёлар ҳавзасининг иқлим ўзгаришига нисбатан хавф-хатарини баҳолаш бўйича йирик лойиҳа бошланишига бағишланган минтақавий семинар бўлиб ўтди.

Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги

Баҳолаш натижаларига кўра, ҳар бир сув ҳавзаси — Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳудудидаги Исфайрамсой, Қирғизистон ва Ўзбекистондаги Шоҳимардон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги Зарафшон, Туркманистондаги Мурғоб ва Қирғизистон ҳамда Қозоғистондаги Чонг-Кемин/Чу дарёси учун иқлим ўзгариши таъсирини юмшатиш бўйича чора-тадбирлар таклиф этилади.

«Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Германия халқаро ҳамкорлик жамияти билан бирга Ўзбекистонда иқлим ўзгаришини бошқаришга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга оширмоқда. Мақсад Ўзбекистон ҳудудини кесиб ўтган 5 та трансчегаравий дарёларнинг экологик аспектларини аниқлаш ва дарёлардан қишлоқ хўжалигида, энергетикада ва бошқа соҳаларда фойдаланганда иқлим ўзгаришига таъсирини камайтиришдир. Фарғона водийсида Исфайрамсой ва Шоҳимардон дарёларига, Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятларида Зарафшон дарёсига иқлим ўзгаришининг таъсири ўрганилади», — деди Экология вазирлиги бўлим бошлиғи Абдумажид Холмуродов.

 

Семинарда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон миллий гидрометеорология хизматлари, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув ресурсларини бошқариш ва фавқулодда вазиятлар давлат идоралари мутахассислари иштирок этди. Улар биргаликда белгиланган сув ҳавзаларида келажакдаги иқлим хавфини баҳолаш имкониятларини аниқлади. 

Шу пайтга қадар хавфларни аниқлашда қуйидаги мезонлар ҳисобга олинган: трансчегаравий ҳавзанинг катталиги, сув билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг мавжудлиги (масалан, кўчкилар, каналларнинг ўзгариши), гидрологик ҳамда метеорологик станцияларнинг мавжудлиги ва бошқалар.

Kun.uz

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech