АҚШ раҳбарлиги учун курашда собиқ Президент Дональд Трампга ягона республикачи рақиб ҳисобланган мамлакатнинг БМТдаги собиқ доимий вакили Никки Хейли Махфий хизматга ҳимоя сўраб мурожаат қилган.
“Wall Street Journal” ёзишича, сўнгги пайтда унга нисбатан таҳдид кўпайгани бунга сабаб бўлиши мумкин. Хейлининг ўзи ушбу қарорга келиши сабабини ошкор этмаган.
АҚШ президентлигига сайлов 2024 йил ноябрда бўлиб ўтади. Айни пайт республикачилар партиясидан номзодликка даъвогар икки киши – Трамп ва Хейли. Ҳозиргача мазкур партиянинг олти вакили пойгадан четлашишга мажбур бўлди.
Амалдаги Президент Жо Байден ҳам Демократик партиядан номзоди қўйилишини маълум қилган.
ЎзА
- Қўшилди: 06.02.2024
- Кўришлар: 1846
- Чоп этиш