Ўзбекистон аҳолисининг қанчаси меҳнатга лаёқатли экани маълум бўлди.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг ёш гуруҳлари бўйича таркиби:
- меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар – 11,8 млн киши (32,1 %)
- меҳнатга лаёқатли ёшдагилар – 20,7 млн киши (56,3 %)
- меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар – 4,3 млн киши (11,6 %)
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Ўзбекистонда 961 мингдан зиёд чақалоқ туғилган. Ўлим ҳолатлари 172 мингдан зиёдни ташкил этмоқда.
Xabar.uz
- Қўшилди: 05.02.2024
- Кўришлар: 1895
- Чоп этиш