Шартномавий органлар
Инсон ҳуқуқлари бўйича 9 та йирик халқаро шартномалар мавжуд. 1948 йилда Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси қабул қилинганидан бери, Бирлашган Миллатлар Ташкилотига барча аъзо давлатлар камида битта инсон ҳуқуқлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилган.
Хозирда 10 та шартномавий органлар мавжуд, улар мустақил эксперт қўмиталари ҳисобланади. Уларнинг тўққизтаси БМТга аъзо давлатлар томонидан инсон ҳуқуқлари бўйича шартномаларнинг бажарилишини назорат қиладилар, ўнинчи шартномавий орган - Қийноқларга қарши конвенсиянинг Факултатив протоколига биноан тузилган Қийноқларнинг олдини олиш бўйича қуйи қўмита Факултатив протоколга аъзо давлатлардаги қамоқда сақлаш жойларини текширади.
Органлар шартноманинг қоидаларига мувофиқ тузилади, уларнинг бажарилишини назорат қилади. Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Бошқармаси шартнома органларига уларнинг иш услубларини белгиланган талабларга мувофиқлаштиришда ёрдам беради.
БМТнинг бошқа тузилмалари ва агентликлари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланади.