Жорий йилнинг 1 февралидан тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги жорий қилинади. Электротехника маҳсулотларини импорт қилишда расмий вакил бўлиши талаб этилади. Савдо белгилари ва брендга бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жарималар оширилиши белгиланмоқда.
Бундан ташқари, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлганларга кафолатланган ижтимоий хизматлар "ижтимоий хизмат кўрсатиш шартномаси" асосида кўрсатилади.
Шунингдек, “Яшил энергия” ахборот тизими ва сувни тежовчи технологиялар учун кредитлар беришнинг электрон тизими ҳам тўлиқ ишга туширилиши белгиланган.
Хўш, жорий йилнинг 1 февралидан қонунчиликда яна нималар ўзгаради?
М.Турдалиева, Н.Абдувоитов (видео), ЎзА
- Қўшилди: 01.02.2024
- Кўришлар: 2060
- Чоп этиш