Бутун дунёда ушбу сананинг белгиланиши бежиз эмас. Халқаро акциядан кўзланган мақсад мегаполислар аҳолисининг эътиборини автомобилларнинг ҳаддан ташқари кўплиги ва уларнинг атроф-муҳитга салбий таъсирига қаратишдан иборат.
СИЗ шаҳар жамоат транспортидан фойдаланмоқдасиз. Бу ажойиб ва энг тўғри танлов!
Экологик тоза, замонавий ва қулай жамоат транспорти ҳавога чиқаётган зарарли моддалар миқдорини камайтириб, йўловчиларнинг хавфсиз саёҳатини таъминламоқда.
Транспорт вазирлиги БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги Ваколатхонаси билан ҳамкорликда “ТАИЛЕВ” лойиҳаси доирасида барчани кам углеродли жамоат транспортидан мунтазам фойдаланишга чорлайди.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги расмий саҳифаси
- Қўшилди: 23.09.2024
- Кўришлар: 1075
- Чоп этиш