Японияда турмуш қургандан сўнг жуфтликларнинг битта фамилияда бўлиши қонунан талаб қилинади. Шу талаб сабаб бир хил фамилиялилик кўпайиб бораётгани аниқланди. Ҳозир мамлакатда энг машҳур фамилия – “Сато”. Агар ягона фамилия талаби ўзгармаса, 500 йилдан кейин ҳамманинг фамилияси “Сато” бўлиши мумкин.
Фуқаролик кодексига 1800 йилларнинг охирида киритилган талабга кўра, оила қурган жуфтликлар ягона фамилияда бўлиши керак. Тоҳоку университети профессори Ҳироши Ёшида бошчилигида ўтказилган тадқиқотга кўра, оила қуришда алоҳида фамилия танлаш ҳуқуқи берилмаса, 500 йилдан кейин, 2531 йилда барча фақатгина бир хил фамилияга эга бўлиб қолиши мумкин.
Аниқланишича, “Сато” фамилияси Японияда энг кўп учрайдиган биринчи рақамли фамилия, бундай фамилиялилар аҳолининг 1,5 фоизини ташкил қилади. Топ рўйхатнинг иккинчи ўринида “Сузуки” фамилияси туради.
Ёшида ҳисоб-китобларига кўра, Сато фамилияли одамлар 2022 йилдан 2023 йилгача 1,0083 бараварга ошган. Агар бу доимий давом этса ва фамилиялар тўғрисидаги қонунчиликка ҳеч қандай ўзгариш киритилмаса, япон аҳолисининг қарийб ярми 2446 йилда Сато фамилиясига эга бўлади, 2531 йилда эса барча японларни бир хил фамилия кутяпти. Олимга кўра, фақат Сато фамилияси билан қолиш нафақат ноқулай, балки шахсий қадр-қимматга путур етказади. Қолаверса, бу оила ва ҳудудий мероснинг йўқотилишига ҳам сабаб бўлади.
Японияда жуфтликлар учун ягона фамилия сифатида исталган бириникини танлаш имкони берилади, бироқ 95 фоиз ҳолатда аёллар фамилиясини ўзгартиришларига тўғри келади.
Сато фамилияси оммалашишининг бошқа бир сценарийси ҳам мавжуд: 2022 йилда Япония Касаба уюшмалари федерацияси 20 ёшдан 59 ёшгача минг нафар ходим ўртасида сўровнома ўтказади. Унга кўра, агар уларга танлаш имкони берилса, фақат 39,3 фоиз одам ягона фамилиялиликни танлашини билдирган. Агар танлашга рухсат берилса, 2531 йилга бориб фақат 7,96 фоиз аҳоли бир хил “Сато” фамилиясига эга бўлиши мумкин.
Япония эр-хотинларга бир хил фамилияда бўлиш мажбуриятини қўйган ягона давлат бўлиб қолмоқда.
Ҳукмрон Либерал-демократик партияси (ЛДП) консерватив аъзоларининг айтишича, қонунни ўзгартириш оила бирлигини бузади ва болалар ўртасида тартибсизликни келтириб чиқаради.
Қўшимча қилинишича, академик лицейда сўнгги 4 йилдан буён умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчилари ўртасида кимё, биология, физика, математика ва инглиз тили фанларидан “ITS” онлайн-офлайн республика олимпиадаси ўтказиб келинади.
Изоҳга кўра, лицейнинг рейтинги республика миқёсида олдинги йилларга нисбатан 23 поғона юқорига кўтарилган, хорижий тилларни ўқитиш йўлга қўйилган. Битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари 81,2 фоизни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ҳоким Абдувалиев лицей ҳудудидаги 27,5 сотихли учта бўш ер участкасини “ўлик ва фойдаланилмаётган ҳовуз” деб атаб, унинг аукцион орқали сотилишини ҳамда шу йўл билан 22,5 млрд сўм (1 сотих учун 65 минг доллар) жалб қилиниши кутилаётганини маълум қилганди.
Иқтисодчи Отабек Бакиров бу масалага эътибор қаратиб, сотиб юборилган мактаб ерларини қайтариш ўрнига қолганини ҳам сотиш тенденцияси янги тўлқин билан давом этишидан хавотир билдирганди.
У таълим муассасаси ерлари фақатгина таълим учун фойдаланилиши кераклигини таъкидлаганди.
Kun.uz
- Қўшилди: 17.04.2024
- Кўришлар: 1819
- Чоп этиш