Аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштиришда қўшимча кафолатлар таъминланмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

— Қонун лойиҳаси билан соҳадаги муносабатларни тартибга солувчи тўғридан-тўғри амал қилувчи нормалар назарда тутилмоқда, — дейди депутат Ўрол Ўразбоев. — Хусусан, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонуннинг бир қатор моддаларига “давлат бошқаруви органлари” деган сўзларини “республика ижро этувчи ҳокимият органлари” сўзларига, “касб-ҳунар коллежи” сўзларини “коллеж” сўзига ўзгартириш таклиф этилмоқда. Шунингдек, ушбу қонуннинг 38-моддасига иш ўринлари захирага қўйиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифаларига оилавий (маиший) зўравонлик натижасида жабрланганлар ҳам киритилмоқда. 

Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ижтимоий эҳтиёжманд тоифаларини ишга жойлаштириш бўйича қўшимча кафолатларни таъминлашга, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларини қўллаш амалиётидаги тафовутларни олдини олишга хизмат қилади.  

Муҳокамаларда бир қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилиб, қонун лойиҳасининг муҳимлиги эътироф этилди ва қабул қилинди.  

 

М.Комилова,

ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech