Атроф-муҳит муҳофазаси – инсоният келажаги гарови

Инсон яралибдики, тирик организм ва жисмоний муҳит ўртасидаги муносабатни тушунишга интилиб келади.

Ўтмишдан жуда долзарб бўлиб келган ўсимлик ва ҳайвонот ҳамда табиий дунё ўртасидаги боғлиқлик нақадар муҳимлигини англаш ҳамон диққат марказида. Зеро, соғлом муҳитни келажак авлод учун асраш, Ер ресурсларидан тежамкорлик билан самарали фойдаланиш башарият омон қолиши шартидир. Бинобарин, бугунги глобал иқтисодиёт ҳам қатъий экологик стандартга риоя қилишни талаб этмоқда.

“The Lancet Planetary Health” журналида чоп этилган ҳисоботда табиат ифлосланиши касалликлар ва эрта ўлимга олиб келадиган энг катта экологик хавф омилига айлангани таъкидланган. Олимлар фикрича, атроф-муҳит бузилиши ҳар йили дунё бўйлаб қайд этиладиган ўлимнинг олтидан бирига сабаб бўлмоқда. Мазкур муаммо глобал иқтисодиётга бир неча триллион  доллар зарар келтирмоқда.

Тадқиқот кўрсатдики, маиший ифлосланишдан ўлим даражаси пасайиши кузатилаётган бир пайтда ҳаво сифати ёмонлашуви, хусусан саноат чиқиндиси, жумладан ҳаво таркибида заҳарли кимёвий моддалар ортиб бориши ўлимни сезиларли даражада кўпайтирмоқда.

Топик Environmental protection | Сочинение Защита окружающей среды на  английском языке

Ҳаво ифлосланиши, назоратсиз саноатлаштириш ва урбанизация оқибати ҳар йили 6,5 миллиондан кўп инсоннинг ҳаётига зомин бўлмоқда. Бу кўрсаткич 2000 йилдан буён 66 фоиз ошди. Мутахассислар ифлосланиш билан боғлиқ ўлим кўпайишини аҳоли ўсиши, қазилма ёнилғи заҳри, тегишли миллий ёки халқаро кимёвий сиёсат йўқлиги билан изоҳлайди.

– Ифлосланиш инсон саломатлиги, сайёрамиз тозалигига, замонавий жамият барқарорлигига жиддий таҳдид солади, – дейди тадқиқот муаллифларидан бири, “Pure Earth” глобал нотижорат ташкилоти раҳбари Ричард Фуллер. – Биз қозонда ўтириб, секин ёняпмиз.

Ҳисобот муаллифлари атроф-муҳит ифлосланиши билан боғлиқ ўлим ҳолатини камайтириш бўйича тавсия бераркан, янада жиддий кузатув олиб бориш, яхшироқ ҳисобот тайёрлаш, давлат томонидан саноат ва транспортни янада самарали тартибга солиш зарурлигини таъкидлайди.

⇒ ДАВЛАТ ДАСТУРИ АМАЛДА: ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АТРОФ ТАБИИЙ МУҲИТ  МОНИТОРИНГИ ДАСТУРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

Маълумки, атроф-муҳит тозалиги, деганда биринчи навбатда мусаффо табиат – марварид томчиларини ҳавога сачратаётган фавворалар,  тип-тиниқ кўринадиган кўллар, кумушдек товланиб оқаётган дарёлар кўз олдимизда намоён бўлади. Аслида ҳам шундай: табиат мусаффолиги биз истеъмол қилаётган оби-ҳаётнинг тозалиги, сероблиги билан ўлчанади. Таассуфки, айни йўналишда инсониятни хавотирга солаётган жиҳатлар етарли. Бир сўз билан айтганда, сайёрамизда глобал сув инқирози ҳам анчайин чуқурлашган.

Масалан, яқинда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ҒАО) томонидан эълон қилинган “AQUASTAT” маълумотлар базаси шарҳига кўра, аҳоли жон бошига қайта тикланадиган сув ресурслари камайишда давом этиб, сўнгги ўн йилда 7 фоиз камайган. Бу муаммо энг аввало табиий гидрологик цикл орқали ҳар йили янгиланадиган чучук сув ресурсларига тегишли.

Топ самых загрязненных мест на планете

ҒАО маълумотида Марказий Осиё 2015 йилдан кейин аҳоли жон бошига ҳисоблаганда қайта тикланадиган сув ресурсларининг 12 фоизини йўқотди. Бу ўта ташвишланарли кўрсаткич.

Сув танқислигини ўлчаш учун ҒАО мутахассислари “сув стресси”, яъни сув ресурсларига тушадиган стресс даражаси номли кўрсаткичдан фойдаланадилар. Бу олинадиган сувнинг мавжуд захирага нисбатини акс эттиради. Марказий Осиё сувдан фойдаланиш нақши туфайли танқисликка дуч келяпти: минтақамиз сувнинг 82 фоизини аграр соҳа учун ишлатяпти. Кўриниб турибдики, қишлоқ хўжалиги дунё бўйлаб энг кўп сув истеъмол қилувчи йўналиш бўлиб қолмоқда.

ҒАО ҳисоб-китобига кўра, бир неча минтақа, жумладан Марказий Осиёда ҳам сувдан фойдаланиш самарадорлиги кузатиляпти. Афсуски, кўпгина қурғоқчил минтақалардаги юқори даражали стресс узоқ муддатли мослашув ва барқарор бошқарув зарурлигини кўрсатмоқда. Шу нуқтаи назардан минтақамиз, хусусан Ўзбекистонда атроф-муҳитни асраб-авайлаш, сувни тежаш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш давлатимиз раҳбари олиб бораётган сиёсатнинг муҳим йўналишига айлангани бежиз эмас. Зотан, Президентимиз доимий равишда халқаро минбарларда Марказий Осиё, хусусан Орол денгизи бўйида юзага келган экологик вазиятга дунё жамоатчилиги эътиборини қаратмоқда. Минтақамизда атроф-муҳит тозалигини сақлаш, Ер, сув, табиат ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган ташаббусларни илгари сурмоқда.

Маълумки, республикамизда 2021-2025 йилларда атроф-муҳит мониторинги дастури тасдиқланган. Мазкур ҳужжат атроф-муҳит ифлосланиши даражасини баҳолаш механизмини такомиллаштириш, табиатни кузатиш, ифлосланиш даражасини тахмин қилиш, давлат экологик назоратини доимий ахборот билан таъминлаш, ифлослантирувчи манбаларнинг ҳолати ва атроф-муҳитга таъсири мониторингини амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқилган. Шунингдек, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан атроф-табиий муҳит давлат мониторинги тизимининг Ягона геоахборот маълумотлар базаси яратилган.

Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот  институти ташкил этилади – Ўзбекистон янгиликлари – Gazeta

Дастурда сув ресурслари, атмосфера ҳавоси ва тупроқни ифлослантирувчи манбалар кўрсатилган. Айни жараён атмосфера ҳавоси, ер усти ва ер ости суви ҳамда ер ифлосланиши, хавфли экзоген геологик жараён, кўллар экотизими, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси объектлари ҳамда атроф-муҳит трансчегаравий ифлосланишини кузатиб боришни назарда тутади.

Шу мақсадда таҳлил лабораториялари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ўлчов-назорат асбоб-ускуналарини такомиллаштириш, илмий иш олиб бориш, инновацион тадбирлар амалга ошириш  вазифалари белгиланган.

Қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Ўзсувтаъминот” АЖ ва Сув хўжалиги вазирлигига ичимлик сув ҳавзаларидаги сув сифатини ўрганиш, оби ҳаёт ифлосланишининг олдини олиш, ифлослантирувчи манбаларни аниқлаш ва бартараф этиш, микробиологик ва санитария кўрсаткичи бўйича кузатувлар ўтказиш топширилди.

Гидрометереология хизмати марказига республикадаги 22 шаҳар ва бошқа аҳоли манзилларида жойлашган 61 турғун масканда атмосфера ҳавоси сифати бўйича кунлик ҳамда майда дисперсли заррачалар бўйича ойлик кузатиш олиб борилишини таъминлаш топширилди.

Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish ilmiy-tadqiqot institutining  nomi o'zgartiriladi. | Toshkent farmatsevtika instituti

Бундан ташқари қарорда Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти (АМТИТ)ни ташкил этиш  кўзда тутилган. Мазкур илмий даргоҳ юртимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси бўйича илмий тадқиқот олиб борадиган муҳим мувофиқлаштирувчи муассаса бўлади. Институт олдига атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, иқлим ўзгаришига мослашиш, ушбу салбий ҳолатнинг таъсирини камайтириш мақсадида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш вазифаси қўйилди. Экологик тоза технологияларни ишлаб чиқиш, жорий этиш ва амалиётда кенг қўллаш, Соҳадаги илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш ва илмий кенгашлар тузиш орқали йўналтириш, мавжуд меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга кўмаклашиш каби қатор долзарб вазифалар ҳам белгилаб берилди.

Мазкур саъй-ҳаракатлар Ўзбекистоннинг экологик хавфсизлик сиёсати кўлами кенгайиб бораётгани далили бўлиб, давлат секторини ҳам, хусусий шахсларнинг ҳам масъуллигини оширишга қаратилган.

Хулоса шуки, Президент томонидан белгилаб берилган атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чоралари нафақат республикамиз, балки бутун Марказий Осиёда экологик вазиятни яхшилашга ҳисса қўшади.

Саидмурод Раҳимов, ЎзА

Belgilangan matnni tinglash uchun quyidagi tugmani bosing Powered by GSpeech